| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
келган. Бундан кейин ҳам пул сиёсати олтин ва кумушга асосланиб қолиши лозим. Бошқачароқ қилиб айтганда, пул олтин ва кумуш бўлиши шарт. Муомалага уларнинг ўзлари чиқариладими ёки улардан муқобилига эга бўлган қоғоз пуллар чиқариладими, фарқи йўқ.
Маъданий пуллар
Иқтисодчилар бўлиши мумкин бўлган турли хил маъданий пулларни асосан икки турга ажратадилар: Якка маъдан низоми; Икки маъдан низоми. Якка маъдан низомида асосий пуллар бир маъдан тангалари билан чекланади. Икки маъдан низомида эса олтин тангалар ҳам, кумуш тангалар ҳам асосий пуллар ҳисобланаверади. Икки маъдан низоми уч белгига эга бўлади:
Биринчиси, олтин ва кумуш тангаларнинг чекланмаган муолажа қувватига эга бўлиши.
Иккинчиси, ҳар икки маъдан қуймаларини эркин зарб қилиш.
Учинчиси, олтин тангалар билан кумуш тангалар нархлари ўртасидаги қонуний нисбатнинг бўлиши.
Икки маъдан низоми муомалага қўйилган пуллари миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Чунки ҳар икки маъдан тангалари ҳам асосий пул сифатида ишлатилаверади. Бу билан нархларнинг юқорилиги сақланиб қолади. Натижада ишлаб чиқаришни кўпайтиришга иштиёқ кучаяди. Айни пайтда пулларнинг нархи барқарорлашади. Нархлар ҳадеб иқтисодий кризисга олиб борувчи катта ўзгаришларга дуч келавермайди. Шулардан маъданий пулларда икки маъданни қўллаш бир маъданни қўллашдан кўра яхшироқлиги кўриниб турибди.
қоғоз пуллар
Қоғоз пуллар уч турлидир:
1. ўринбосар қоғоз пуллар. Улар пул ёки қуйма шаклдаги олтин ва кумушдан маълум бир миқдорни ифодалайдиган ва маълум бир жойга омонат қўйилган қоғозлардир. Унинг маъданий баҳоси ўзида кўрсатилган нарх билан баробар бўлиб, талаб қилинган пайтда алмашилаверади. Бундай ҳолатда муомалага маъданий пуллар, тўғрироғи, маъданий пулларнинг ўзи эмас, уларнинг ўрнини боса оладиган ўринбосар қоғоз пуллар чиқарилади.
2. Васиқа қоғоз пуллар. Уни имзолаганлар васиқа эгасига муайян миқдордаги маъданий пул бериш мажбуриятини оладилар. Унинг муомаладаги нархи имзоловчилар ва уларнинг аҳдида туришларига бўлган ишончга боғлиқдир. Агар ҳамма уларни ишончли, деб билса, уларни муомалага чиқариш
117-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|